Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Telegram асосчиси Павел Дуров смартфонлардан WhatsApp’ни ўчириб ташлашни маслаҳат берди
21.11.2019 16:57,  
909

Telegram асосчисининг сўзларига кўра, WhatsApp’нинг охирги версиясидаги янгиланишлар хакерлар учун фойдаланувчилар маълумотларига кириш имконини беради. “Хакерлар сизга битта видео жўнатса бўлди, тамом”, - қайд қилди у.

“Май ойида, мен WhatsApp’да кетма-кет заифликлар ва хавфсизлик билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлишини айтган эдим”, деб ёзади Дуров.

Унинг сўзларига кўра, WhatsApp’нинг янги заифликлари хакерлар ва ҳукумат идоралари учун шахсий маълумотларни очиб беради.

Унинг фикрича, бунинг сабаби мессенжерга эгалик қилувчи Facebook АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг аҳоли тўғрисидаги маълумотларни йиғиш дастури (PRISM)да иштирок этишидир.

АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ҳам ҳукумат амалдорларига WhatsApp'дан фойдаланамасликни маслаҳат берган эди.

Аввалроқ WhatsApp орқали АҚШга иттифоқдош бўлган ҳукумат расмийлари кузатиб келинаётгани хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан