Телеграм асосчиси Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтди

Телеграм асосчиси  Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтди

Телеграм асосчиси Павел Дуров ўзининг саҳифасида телеграмда расмий каналларига эга президентлар ҳақида ёзди. Унинг рўйхатида анчадан бери фаолият кўрсатиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саҳифаси ҳам ўрин олган.

Жумладан, Дуров қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирган:
“Менинг сўнгги хабаримдан бери (телаграм фойдаланувчилари ортаётгани ҳақидаги хабар айтилмоқда — таҳририят) Телеграмга янги фойдаланувчиларнинг улкан оқими фақат тезлашди.  Биз инсоният тарихидаги энг катта рақамли миграцияга гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Ушбу глобал ҳодисадан сўнг, иккита президент ўзларининг Телеграм каналларини очдилар:

Бразилия Президенти - @jairbolsonarobrasil

Туркия Президенти - @RTErdogan

Улар платформада мавжуд бўлган бошқа давлат раҳбарларининг рўйхатига қўшилишади:

Мексика Президенти - @PresidenteAMLO

Франция Президенти - @emmanuelmacron

Сингапур Бош вазири - @leehsienloong

Украина Президенти - @V_Zelenskiy_official

Ўзбекистон Президенти - @shmirziyoyev

Тайван Президенти- @iingtw

Исроил Бош вазири- @bnetanyahu

Маълумот учун, бундай тасдиқланган каналлар одатда, сизнинг чат рўйхатингизда ва қидирув натижаларида кўк белгига эга. Шу орқали президентларнинг расмий саҳифаларини таниб олишингиз мумкин”.Эслатиб ўтамиз, куни кеча телеграмга "кўчиб ўтган" Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг саҳифасига икки кун ичида 200 мингдан ортиқ киши обуна бўлди.