Расман Google компаниясининг талабидан сўнг, Telegram “расм ичида расм” функциясини ўчирди.
Ушбу талаб Telegram аудиториясининг доимий ўсиши билан боғлиқ.
Чунки, аслида ушбу “расм ичида расм” функсияси YouTubeнинг ўзида фақатгина YouTube Premium ва YouTube Music Premium каби пулли контентларда мавжуд.
“Расм ичида расм” функцияси телефон экранини вақтинчалик ўчириб қўйганда (блокировкага тушириб қўйганда) ҳам видеодаги мусиқани эшитиш имкониятини беради. Бу нарса узоқ муддатли аудиокитоблар, мусиқалар ва подкастлар тинглашда жуда асқатади.
Telegramда “расм ичида расм” функсияси Vimeo ва Twitch учун ҳали ҳам ишламоқда.