Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Telegram мессенжерининг навбатдаги 8.6 рақам остидаги йирик янгиланишида қатор функциялар пайдо бўлди
13.03.2022 13:57,  
356

Telegram мессенжерининг навбатдаги 8.6 рақам остидаги йирик янгиланишида қатор функциялар пайдо бўлди: энди юклаш менежери бор, фойдаланувчининг телефон рақами бўйича ҳаволалар олиш мумкин.

Янгиланиш асосан мессенжернинг мобил талқинида, аниқроғи, iOS да амалга оширилган.

Юклаш мессенжери қидирув панели ёнида жойлашган. Бунинг учун тегишли ёрлиқ ажратилган. Бу бўлимда юклаб олинган файллар сақланади. Юкланишни тўхтатиш, қайта юклаш ва бекор қилиш имкониятлари бор.

Менюга ҳам ўзгаришлар киритилган. Энди сўнгги қўшилган фотосуратлар, файллар ва локацияларни осон топиш мумкин.

Энди телефон рақами бўйича олинган профил ҳаволасини ўзаро алмашиш мумкин: масалан, https://t.me/+71234567890. Ушбу ҳавола фойдаланувчи ўз аккаунтини телефон рақами бўйича қидиришга рухсат берганида ишлайди.

Android смартфонлар учун эса ярим шаффоф интефейс технологияси биринчи марта қўлланилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан