Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Telegram» ўзининг премиум версиясини йўлга қўйиши мумкин
8.06.2022 15:19,  
98

«Telegram» ижтимоий тармоғининг пуллик обуна версияси йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда компаниядаги инсайдерлар ҳамда «iPhones.ru» хабар берди.

Маълум бўлишича, обуна мессенжернинг функционал имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради. Шундай қилиб, пулли фойдаланувчиларда, ниҳоят овозли хабарларни матнга айлантириш, 2 гигабайт ўрнига 4 гигабайтгача бўлган файлларни юклаш ҳамда ўрнатилган рекламани ўчириш имкони пайдо бўлади.

Бундан ташқари, ушбу премиум обуна мессенжердаги чекловларни икки бараварга оширади. Масалан, ҳимояланган суҳбатлар сони бешдан ўнтага, папкалар сони эса ўндан йигирматагача кўпаяди. Яна бир ёқимли бонус: эксклюзив стикерлар ҳамда контентни тезроқ юклаш. Ҳозирча, пуллик обуна ойига 4,99 доллар (ҳозирги курсга кўра, тахминан 55 минг сўм)ни ташкил этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Премиум версияда фойдаланувчилар:

— барча мессенжер чегараларини икки баравар ошириш;
— юклашда максимал файл ҳажми 2 дан 4 ГБ гача ошириш;
— медиа файллар ҳамда ҳужжатларни юклаб олиш тезлиги чегарасини ўчириш;
— овозли хабарларни матнга айлантириш;
— каналларда ўрнатилган рекламани ўчириш;
— хабарларга нисбатан кенгайтирилган реакциялар тўпламига эга бўлиш;
— тўлиқ экран эффектлари билан премиум стикерларга эга бўлиш;
— барча янги чатларни автоматик архивлаш;
— номнинг ёнидаги ноёб абонент нишонига эга бўлиш;
— чат рўйхати ва диалог ойналарида жонлантирилган аватарлар;
— қўшимча дастур пиктограммаларига эга бўлишади.

Маълумот ўрнида, «Telegram» ҳали расмий равишда обуна тўғрисида ҳеч қандай янгилик эълон қилмади. Премиум версия ҳақидаги хабарни компаниядаги инсайдерлар тармоққа сиздирди. Бироқ, яқинда мессенжер ўзининг шиоридаги «Абадий бепул», дейилган қисмини ўчириб ташлади. Бу ҳам пуллик обуна чиқишига белги сифатида қаралмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан