Telegram мессенжерининг штаб-квартираси Швейцарияга кўчирилади. Бу ҳақда маҳаллий Handelszeitung нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Компания секин-аста бош офисини Дубайдан Швейцариянинг Цуг шаҳрига кўчиришни режалаштирмоқда. Павел Дуров жамоаси аллақачон музокараларни бошлаб юборган.
Яқин келажакда Telegram ўз криптовалютаси эмиссияси учун 1,7 млрд. доллар сармоя жалб қила олган эди. Gram номи билан чиқадиган бу криптовалюта ҳаттоки Кремний водийсидаги инвесторларнинг ҳам қизиқишини уйғота олган эди.
Штаб-квартиранинг кўчирилиши бу пулларнинг катта қисми Швейцарияга келишини англатади.