Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Telegram'да аввал бепул бўлган функция Premium обунага қўшилмоқда
13.10.2022 17:18,  
114

Telegram Premium тақдим қилар экан, Павел Дуров мессенжердаги мавжуд функцияларни барчаси бепул бўлиб қолишини айтган эди.

Бироқ, сўнгги хабарларга кўра, компания раҳбари ўз ваъдасида турмаётган кўринади: Telegram'да аввал бепул бўлган функция энди пуллик обунага қўшилмоқда.

Эндиликда маълум бўлишича, фойдаланувчилар каналлардаги постлар изоҳ қолдиришда ёки гуруҳларда канал номидан ёзиш учун Premium обунага эга бўлишлари керак бўлади.

Telegram жамоасининг уларга яқин бўлган манбага айтишича, ушбу хусусият жорий этилганидан бери фирибгарликлар сони кескин ошиб кетган ва уларни бошқариш анча қийинлашган:

"Каналлар номидан ёзилган изоҳлар ва юборилган хабарларнинг 80% спам сифатида аниқланган. Аввал, канал ва гуруҳ администраторлари ушбу хусусиятни бутунлай олиб ташлашни таклиф қилишган эди, аммо бунинг ўрнига биз уни Premium обунага эга бўлганлар билан чеклаб қўйдик. Умид қиламанки, бу ҳаракатимиз ушбу хусусиятдан бутунлай воз кечмасдан, ундан фойдаланиб амалга ошириладиган спам операцияларини камайтиради."

Гуруҳ ёки пост изоҳларида канал номларидан изоҳ қолдириш функцияси ўтган йилнинг 7 декабрида тақдим қилинган эди. Табиийки, ушбу функция кўпчилик канал эгаларига ёқмаган, чунки баъзилар ушбу хусусиятдан изоҳларда ўз каналларини текин реклама қилиш учун фойдаланган бўлса, баъзилар юқорида айтилганидек спам хабарлар тарқатган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан