Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди
22.04.2022 18:47,  
181

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг “Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги буйруғи 3363-сон рақам билан 2022 йил 19 апрелда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур буйруқ билан Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди.

Қоидалар 7 боб ва 5 иловадан иборат бўлиб, темир йўл ташишлари хавфсизлик даражасини оширишни таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларини ҳамда технологик ва техноген характердаги таҳдидни олдини олиш мақсадида, халқаро амалиёт ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган.

Қоидаларда:

Темир йўл кесишмаларини кўрикдан ўтказиш ҳамда очиш ва ёпиш, темир йўл кесишмаларининг таснифи ва тоифаларини аниқлаш билан боғлиқ нормалар;

темир йўл кесишмаларининг тузилиши, жиҳозланиши ва улардан фойдаланишга қўйиладиган талаблар;

темир йўл кесишмалари чегарасида ва уларга олиб борадиган йўлларда жойлашган темир йўл кесишмалари, автомобиль йўллари участкалари тузилиши, жиҳозланиши, фойдаланилиши, сақланиши ва таъмирланишига бўлган талаблар;

темир йўл кесишмаларида навбатчи ходимлар хизматини ташкил этилишига бўлган талаблар белгиланди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан