Темирйўлчининг фарзанди поезд ойнасига тош отди

Темирйўлчининг фарзанди поезд ойнасига тош отди

«Nasafnews»нинг «Зўр»ТВ телеканали мухбири Акбарали Худойбердиевга таяниб хабар беришича, Косон тумани Дарча қишлоғидаги 19-мактабнинг 8-синф ўқувчиси «Афросиёб» тезюрар поездига тош отди.

Ҳолат натижасида поезд ойнасига дарз кетиб, яроқсиз ҳолатга келди. 
Воқеа жорий йилнинг 28 февраль куни тахминан соат 11:30 лар чамасида «Қарши-Тошкент» темирйулининг 3860-километрида содир бўлган.
«Ачинарлиси, тезюрар поездга тош отган йигитнинг отаси 16 йилдан буён темирйул тизимида ишлайди. Вояга етмаган фарзанди учун албатта унинг отаси жавоб беришга мажбур. Биргина Испания давлатидан олиб келинадиган ва бир қараганда оддий бўлиб кўринган ойнанинг нархи эса салкам 20 млн сўмга яқин»,- дейди Акбарали Худойбердиев.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолатни содир этган мактаб ўқувчисининг отаси 20 млн сўм жаримага тортилган.