Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Tenge bank'нинг яқинда очилган филиалининг банкоматида ёнғин чиқди
5.09.2022 10:25,  
58

Кеча соат 20:14да Бухоро шаҳар "Дўстлик" МФЙ, Алпомиш кўчаси йўл ёқасида жойлашган, Tenge bank АТБ Бухоро БХМга тегишли банкоматларда ёнғин  чиққанлиги тўғрисида Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик диспетчерига хабар келиб тушди.  Ёнғин  натижасида қурилманинг 24 кв.м том ва девор пластик қопламалари ёнган. Ёнғин жойига 2 та қутқарув автоэкипажлари жалб этилиб, соат 20:17да етиб борди. Соат 20:28да эса тўлиқ ўчирилди. Ёнғиндан банкоматлар қурилмасининг 20 кв.м майдони ва Tenge bank'ка қарашли банкоматлар тўлиқ (4 дона) сақлаб қолинди. Бирламчи маълумотга кўра ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби электр симларининг қисқа туташуви деб тахмин қилинмоқда. Ҳозирда моддий зарари аниқланмоқда. 

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Бухоро вилояти ФВБ Матбуот хизмати

Маълумот учун: Тенге Банкнинг Бухоро филиали 21 июль куни очилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан