Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Терговда қийноққа солинган шахсларга зарарни давлат тўлаб бериши белгиланди
30.03.2022 15:38,  
71

Президент томонидан 29 март куни имзоланган қонун билан Фуқаролик кодексига қўшимча киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қўшимчага кўра, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суд томонидан шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар давлат томонидан тўла ҳажмда қоплаб берилади.

17 март куни Сенатда Ўзбекистонда қийноққа солишдан жабрланганларга товон пули тўлаш тизими жорий этилишига доир қонун маъқулланганди.

Қонунга кўра, қийноққа солишдан жабрланганларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳамда уларга етказилган зарар компенсация қилинишини таъминлаш, бунда қийноқдан жабрланган шахсларга етказилган жисмоний ва руҳий зарар, моддий зарар ёки бой берилган фойда, юридик ёрдам, дори воситалари ва тиббий хизмат, психологик ва ижтимоий хизматлар учун қилинган харажатлар тўлаб берилиши кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси 2021 йилда Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан