Терговга жараёнида шахс қийноққа солинса, унга етказилган зарар қопланади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабар бермоқда.
Қонунчиликка кўра, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суд томонидан шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар давлат томонидан тўла ҳажмда қоплаб берилади.