Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Терминал орқали банк ҳисоб рақамингизга ўтказиб бераман" ёҳуд 595 миллион сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган фирибгар
9.01.2023 13:09,  
4

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Бобур номли маҳаллада яшайдиган Дилшод (исм-шарифлар ўзгартирилди) ўтган йил март ойида “Боғи нав” маҳалласилик Жалол Дўсовнинг ишончига кириб, 595 миллион 314 минг сўм пулини алдов йўли билан олиб кетган.

Сурхондарё вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, бу маблағни қўлга киритаётганида у Жалол Дўсовга “терминал орқали банк ҳисоб рақамингизга ўтказиб бераман”, дея қуюқ ваъда берган. Йирик миқдордаги пулининг терминал орқали банк ҳисоб рақамига ўтказилишини қарийб ўн ой кутган жабрланувчи алданганини сезиб қолгач, вилоят ички ишлар бошқармасининг “102” қисқа рақамига мурожаат этди.  

Соддадил Жалол Дўсовнинг мурожаати тегишли тартибда ўрганилгач, Дилшодга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан