Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Термиз шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари жиноят устида ушланди
8.04.2022 16:58,  
183

Термиз шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари жиноят устида ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан 05.04.2022 йилда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Термиз шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Ғ.Н. Термиз шаҳарда субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияси масъул котиблигидан фойдаланиб, фуқаро Н.га уй-жой олиш мақсадида субсидия ажратилиши учун якуний хабарнома бериш эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб, муқаддам 1 млн сўмини олиб, қолган 2 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан