Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Термиз шаҳар собиқ ҳокими ва ўринбосарларининг жинояти бўйича Бош прокуратура расмий баёнот берди
22.10.2022 09:13,  
59

Бош прокуратура томонидан Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугунги кун ҳолатига Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат ва жамият ҳамда тадбиркорларнинг манфаатларига 35,6 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шу сабабли, жорий йил 24 сентябрь куни Термиз шаҳар собиқ ҳокими, кейинчалик унинг 2 нафар ўринбосари ва жиноятга алоқадор бошқа 8 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

"Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан