Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Термиз шаҳрида халқаро савдо маркази очилди
1.01.2023 12:44,  
52

Термиз шаҳрида 27 декабрь куни 4 минг дўконга мўлжалланган халқаро савдо маркази очилди, дея хабар беради Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси матбуот хизмати. 

Лойиҳага 75 миллион доллардан зиёд сармоя киритилиб, савдо мажмуасининг фойдаланишга топширилиши Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1,2 миллиард долларга етказади.

Шу билан бирга, Афғонистон фуқаролари бизнес мақсадлари учун савдо марказида 10 кунгача визасиз бўлишлари мумкин. 

"Фақат биринчи босқич очилган бўлсада, лойиҳани тўлиқ ишга тушириш 2023 йилнинг биринчи чорагида режалаштирилган. Комплекснинг йиллик айланмаси 500 миллион долларни, унда кўрсатиладиган хизматлар ҳажми эса 10 миллион долларни ташкил қилиши кутилмоқда", — дейилади хабарда. 

Чет эл фуқаролари ва компаниялари савдо жойларини, шу жумладан бепул сотиб олишлари ёки ижарага олишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан