Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Эронни террорчиларни миллиардлаб долларлар билан қўллаб-қувватлашда айблади
24.09.2019 10:46,  
158

АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Браян Хук Эрон террорчиликни қўллаб-қувватлаш учун 60 миллиард доллар сарфлаганини айтиб чиқди. Бу ҳақда РИА Новости хабар беряпти.

Хук Ню-Йоркда, БМТ Бош Ассамблеяси йиғинида шундай баёнот билан чиқди. Давлат Департаменти ходимига кўра, Эрон бу пулни сўнгги бир неча йил давомида Ироқ, Сурия ва Ямандаги “ўзининг тобеларини қўллаб-қувватлаш” учун ажратган. Бундан ташқари, Эрон АҚШда тақиқланган ҲАМАС, “Ҳизбуллоҳ” ва “Ислом жиҳоди” ҳаракатларига ҳам ёрдам бериб келади.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон Ислом Республикаси Марказий банкига қарши санкция қўллагани ҳақида хабар берилганди. Бунга Саудия Арабистонидаги нефт объектларига қарши уюштирилган ҳужум сабаб қилиб кўрсатилган, Америка томони бунда Эронни айблаган.

Бошқа томондан эса 2019 йил апрел ойида Эрон АҚШ ҳарбийларини террорчиларга тенглаштирган. Бу қарор АҚШнинг Эрон армиясини террорчилик ташкилоти деб эътироф этиш режасига жавоб бўлган. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар расмий Вашингтон 2018 йили “ядро бўйича келишув”дан бир томонлама чиқиши натижасида кескинлашган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан