Электр автомобиль ишлаб чиқарувчиси Tesla компанияси АҚШ бозори учун Tesla Model 3 ва Model автомобиллари нархини пасайтирди, шундан сўнг Нью-Йоркдаги дастлабки сессияда компания акциялари арзонлашди.
Model 3 нинг стандарт версияси аввал 46 990 доллардан 43 990 доллардан бошланади, янгиланган Model 3 Performance эса 62 990 доллардан 53 990 долларга тушади. Нархлар мос равишда 6,4 ва 14,3 фоизга пасайтирилди.
Тўлиқ ғилдиракли Model Y'ни 65 990 доллар ўрнига 52 990 долларга сотиб олиш мумкин, Model Y Performance версияси эса аввал 69 990 долларга қимматлашган бўлса, 56 990 доллар туради. Ушбу моделлар мос равишда 19,7% ва 18,6% га арзонлашди.
Нархнинг пасайиши яқинда эълон қилинган 7500 АҚШ доллари миқдоридаги электромобиллар учун 55 000 долларгача бўлган солиқ чегирмаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган барча моделлар, Model Y Performance'дан ташқари, ушбу нарх чегарасига жавоб беради.
Янгиланган нархлар компаниянинг веб-сайтида келтирилган. Европадаги мижозлар ҳам нархларнинг пасайиши ҳақида хабар беришмоқда, деб ёзади MarketWatch.
Аввалроқ Tesla бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг шиддатли рақобати шароитида ўз автомобиллари нархини Хитойда пасайтиргани хабар қилинганди.
Дастлабки сессияда Tesla акциялари 3,7 фоизга арзонлашган. Охирги уч ойда компания капиталлашуви деярли 45 фоизга тушиб кетди ва ҳозирда 389 миллиард долларни ташкил этади.