Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Tesla барча электр транспорт воситаларининг нархини сезиларли даражада оширади
16.03.2022 20:39,  
130

Tesla ўзининг онлайн конфигураторининг навбатдаги янгиланишида электр транспорт воситаларининг барча қатори учун нархларни сезиларли даражада оширди. Энди энг арзон Model 3 электромобили 47 000 доллар туради.

Манбанинг ёзишича, 2021 йил давомида Tesla электромобиллари нархининг босқичма-босқич ошиши кузатилган. 2022 йилнинг бошланишида нархлар ҳали кўтарилмаган эди, бироқ ўтган ҳафта Tesla жорий йилдаги дастлабки нарх оширишини маълум қилди. Шу билан барча конфигурацияларга 1000 доллар қўшилди. Янги нарх ошиши барча конфигурацияларни қамраб олади дейилади хабарда.

Шундай қилиб, Tesla компаниясининг энг арзон электромобили бўлган Модель 3 2000 долларга қимматлашди.  Model 3 Performance варианти эса 3000 долларга қимматлаб, 61 990 долларга етди.

Model Y га келсак, асосий нарх 2000 долларга ошиб, 62 990 долларга етди. Performance варианти 3000 долларга кўтарилиб, 67 990 долларгача кўтарилди.

Model C 5 000 долларга қимматлаб, 99 990 долларга етди. Performance варианти ҳам 5000 долларга қимматлашди.

Ниҳоят, Model X 10 000 долларга қимматлашди ва ҳозир 114 990 доллардан бошланади. Plaid версияси энди 138 990 доллар туради.

Аксарият Tesla электромобилларини етказиб бериш муддати камида бир неча ойни ташкил этади ва энг арзон версиялар йил охиригача кутишга тўғри келади.

Манбанинг таъкидлашича, Tesla сўнгги пайтларда буюртмалар сезиларли даражада кўпайган, бу бензин нархининг ошиши сабабли электр транспорт воситаларига қизиқиш ортиши билан боғлиқ дейилади манба хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан