Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Tesla билан рақобатлашадиган Xpeng компанияси йирик парракли учар автомобиль ишлаб чиқарди
13.11.2022 17:55,  
92

Дунёда учар машиналар ишлаб чиқариш бир неча йиллар олдин аҳоли учун мўъжизага тенг бўлган. Аммо XXI асрда бу ажабланарли ҳолат бўлмай қолди. Эндиликда одамларга уларнинг турли русумлари чиқарилиб, бир-биридан ўзиб кетаётгани қизиқарли бўлмоқда. Масалан шу пайтгача Россияда учар такси синовдан ўтди, АҚШда электр двигателларга эга ҳамда оддий йўлларда ҳам юра оладиган учар автомобиль намойиш этилди, Японияда учар машиналар синовдан ўтказилди.

Хитойнинг Xpeng компанияси октябрь ойида Дубайда электр учар автомобилини илк намойишини ўтказган. Компания бундай имкониятни яна қўлдан бой бермасликка қарор қилди.

Тесла билан рақобатлашадиган бренд нафақат "ҳаво автомобили"нинг оригинал версиясини ишлаб чиқди, балки уни аллақачон синовдан ўтказди. X3 прототипининг биринчи парвози видеоси интернетга жойлаштирилди.

Видеолавҳада йирик ва ажабтовур тарзда ишланган конструкция бир нечта парраклар ёрдамида секин юқорига кўтарилгани намойиш этилган. Учар автомобиль тахминан 9 метр баландликда барқарорлашади ва олдинга силжишни бошлайди. Қурилма йирик парраклардан фойдаланиш ғоясининг ҳаётийлигига ишонтира олади. Машинанинг оғирлиги 1950 килограмм.

Ушбу оғирликнинг катта қисмини корпусда жой эгаллаган батареялар ва аксессуарлар ташкил этади. Учар автомобилнинг дизайни кўплаб саволлар туғдиради, аммо унинг парвозга яроқли эканлиги масаласида баҳслашиш қийин.

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, роторлар букланади, бу X3'дан йўлларда оддий автомобиль каби фойдаланиш имконини беради.

Xpeng'нинг учар автомобилнинг тижорий версиясини яратиш ниятининг жиддийлиги бу уларнинг натижага эришиш учун биринчи уриниши эмаслиги билан изоҳланади. Илгари компания учар автомобилнинг ўлчами кичикроқ бўлгани учун манёвири юқори версиясини намойиш қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан