Tesla Германияда шов-шувли гигафабрикасини ишга туширди (Фото)

Tesla Германияда шов-шувли гигафабрикасини ишга туширди (Фото)

Tesla Германияда Gigafactory 4 заводини ишга туширди. Гигафабрика Берлин яқинидаги Грюнхайд қишлоғида жойлашган. Reuters хабарига кўра, 22 март, сешанба куни биринчи харидорлар у ерда ишлаб чиқарилган 30 та машинани сотиб олишган.

Европадаги биринчи Tesla заводининг очилиш маросимида Германия канцлери Олаф Шольц , Иқтисодиёт вазири Роберт Хабек ва Tesla бош директори Илон Маск иштирок этди. Гигафабрикада 12 минг иш ўрни яратилади. Компаниянинг режаларига кўра, у йилига 500 мингтагача автомобиль, шунингдек, аккумулятор ва электр жиҳозларини ишлаб чиқаради.

Маск 2019 йилда янги завод қуриш нияти борлигини маълум қилган эди. Tesla'нинг режалари сувнинг эҳтимолий тақчиллиги туфайли атроф-муҳит фаолларини хавотирга солди - иқлим ўзгариши Германияда сув сатҳининг пасайишига ва узоқ вақт қурғоқчиликка олиб келди. Табиатни муҳофаза қилувчилар заводга ер ости сувларини қуйиш учун рухсатнома беришда глобал исиш оқибатларини ҳисобга олмаганликда айбланиб, Бранденбург ҳукуматини судга беришди. Гигафабрика қурилиши пайтида фаоллар бир неча бор норозилик намойишларини ўтказдилар.

Табиатни муҳофаза қилувчиларнинг даъвоси Tesla учун биринчиси эмас эди. Аввалроқ компанияни Калифорния расмийлари судга берган эди - улар автомобиль ишлаб чиқарувчисини заводлардан бирида қора танли ишчиларни ирқий камситиш ва таъқиб қилишда айблаган эди.