Шунга ўхшаш яна бир ҳодиса яқинда Tesla Model X билан содир бўлди. Янги кроссовер автопилот режимида ўзидан-ўзи тезлигини оширди ва бориб бино деворига урилди, деб ёзмоқда carzone.uz.
Рулда ўтирган автомобиль эгасининг рафиқаси урилиш вақтида ишга тушган хавфсизлик ёстиқчасидан бир оз шикаст кўрди. Автомобиль эгаси теслачилардан Model X етказиб беришни тўхтатишни ва ҳодиса сабабини ўрганишни талаб қилмоқда.
Компания вакиллари эса автомобиль бошқаруви авариядан олдин ва урилган вақтида ҳайдовчи измида бўлганини айтмоқда (яъни автопилот режими ўчирилган). Демак аёл тепкиларни адаштирган бўлиши мумкин.