Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Tesla криптовалютадан ҳафсаласи пир бўлди
21.07.2022 14:14,  
37

АҚШнинг электр автомобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси ўзининг қарийб 1 миллиард долларлик bitcoin портфелининг 75 фоизини сотди. Сармоя фойдасиз бўлиб чиқди ва компаниянинг чорак натижаларини ёмонлаштирди. Бу ҳақда компаниянинг сўнгги ҳисоботида айтилган.

Tesla криптовалютадан ҳафсаласи пир бўлди, чунки активлар бир танга учун 28 минг ставкада сотиб олинди ва улар аллақачон 23 мингга сотилиши керак эди. Компания раҳбари Илон Маскнинг аниқлик киритишича, савдо Хитойда коронавирусга қарши чекловлар даврида ликвидликни ошириш учун қилинган, деб ёзади Forbes. Tesla ўзининг Dogecoin холдингларини сотгани йўқ. Маск криптовалюта сотувини «bitcoin бўйича қандайдир ҳукм» сифатида қабул қилмасликка чақирди.

Умуман олганда, ишлаб чиқарувчининг даромади ўтган чоракдаги 18,76 миллиард доллардан ҳисобот чорагида 16,93 миллиард долларга қисқарди. Шундай қилиб, кетма-кет бир неча чорак давомида рекорд даромадлар кетма-кетлиги тўхтатилди.

2021 йил март ойида Tesla bitcoin'га 1,5 миллиард доллар сармоя киритганини эълон қилган ва кейин уни бир муддат харидлар учун тўлов сифатида қабул қила бошлаган. Бироқ, ўша йилнинг май ойида Илон Маск кончиликнинг атроф-муҳитга салбий таъсири туфайли бу қарордан воз кечган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан