Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Tesla тарихдаги энг қиммат Америка автоконцерни бўлди
10.01.2020 17:03,  
410

Американинг Tesla электромобиллар ишлаб чиқариш ширкати мамлакат тарихидаги энг қиммат автомобиль ишлаб чиқарувчига айланди. Унинг капитализацияси General Motors ҳамда Ford’никидан ошиб кетган.

Tesla акциялари ўсишига бир қанча омиллар таъсир қилган: 2019 йилгинг III чорагидаги кутилмаган юқори даромад (қарийб $143 миллион), Хитойдаги биринчи заводнинг очилиши. Охирги 3 ойда компания акциялари деярли икки баробарга қимматлашган. Ҳозирда Tesla капитализацияси $89 млрдни ташкил этади.

Tesla 2019 йилда жами 360 минг дона автомобиль етказиб берган. Таққослаш учун: Ford ва GM АҚШнинг ўзида 2 миллион дона машина сотган. Tesla’нинг даромади ўтган йили $24 млрддан ошмаган, биргина Ford ундан 6 баравар кўпроқ ишлаб топган — $144 млрд.

Мавзуга доир: Электрокарлар даври: Германия автосаноати дунёдаги етакчилигини бой беряптими?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан