Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Tesla тўртинчи чоракда рекорд даражада даромад олди
26.01.2023 17:55,  
20

Америкалик электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla 2022 йилнинг тўртинчи чорагида (октябрь-декабрь) рекорд даражадаги даромад келтирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати ўз сайтида хабар тарқатди.

Корпорациянинг уч ойдаги даромади 37 фоизга ўсиб, 24,3 миллиард долларни ташкил этди, бу компания тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Белгиланган даврдаги соф фойда 59 фоизга ошиб, 3,7 миллиард долларни ташкил этди.

Бутун 2022 йил якунларига кўра, компаниянинг соф фойдаси 128 фоизга ўсди ва 12,6 миллиард долларни, даромади 51 фоизга ошиб, 81,5 миллиард долларни ташкил этди.

Ўтган ҳафта Tesla бош директори Илон Маск соҳада рақобат кучайганлиги сабабли компаниянинг электромобиллари нархларини пасайтиришга ва янги мижозларга 20% чегирма беришга мажбур бўлгани хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан