Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Tesla» ва «SpaceX» асосчиси Илон Маск «Dogecoin» криптовалютасини тарғиб қилишда айбланиб, судга чақирилди
18.06.2022 19:11,  
29

Бу ҳақда «Forbes» хабар берди. Даъвогар, америкалик инвестор Кит Жонсоннинг сўзларига кўра, бу крипто пирамида ҳисобланади. Эркак миллиардердан 258 миллиард доллар товон пули талаб қилмоқда. Жонсон алтькоин (биткоиндан кейин пайдо бўлган ҳар қандай криптовалюта) савдоси қимор ўйинларидан бошқа нарса эмаслиги, айбланувчи эса буни қонуний сармоя сифатида илгари сурганини айтган. Унинг фикрича, «SpaceX» ва «Tesla» «Dogecoin» қийматини сунъий равишда ошириш учун товламачилик билан шуғулланган.

Даъвогар ушбу криптовалюта билан савдо қилиш, АҚШ ва Нью-Йорк қонунларига мувофиқ, қимор ўйинларига тенглаштирилганини таъкидлаган. Шу муносабат билан Жонсон суд Маск «SpaceX» ва «Tesla» компанияларига ушбу криптовалютани тарғиб қилишни тақиқлаши кераклигини қўшимча қилган.

Йил давомида «Dogecoin» қиймати тахминан 67 фоизга пастлаган. Ҳозирда танга 0,05 долларга тенг. 2021 йилнинг баҳорида «Dogecoin» 0,7 доллардан ошган, бироқ кейин пасайишни бошлаган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан