Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тест натижаларидан норози абитуриентлар қачондан ва қай тартибда аппеляцияга беришлари мумкин?
14.09.2020 18:19,  
303

Аппеляция ариза ёки шикоятларини бу йил онлайн тарзда қабул қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Танловлар тўлиқ якунлангандан сўнг ариза бериш имкониятлари яратилади. Октябрь ойининг бошларида аппеляция шикоятларини қабул қилиш йўлга қўйилади.

Барча материаллар ДТМда йиғилганлиги ва экспертлар ҳам тест марказида жамланганлигини инобатга олиб, аппеляция шикоятлари тест марказида кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.

Аппеляция жараёнлари тўлиқ онлайн тарзда узатилади, яъни ота-оналар бемалол аппеляция жараёнларини онлайн кузатишлари мумкин бўлади.

Аппеляцияга берган абитуриент тест синовларида ечган саволлар варақаси билан ўзи бевосита иштирок этади.

Таъкидлаш лозимки, абитуриентлар аппеляцияда қайта синовдан ўтказилмайди, яъни янги саволлар берилмайди. тест синовида ечган саволлар китобида белгиланган жавоблар билан аппеляция жараёни кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан