Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди​

Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди​

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида «Стадионлар ва хиёбонлар» бўлими ташкил этилиб, унга 2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

  • Стадион ёки хиёбоннинг расми;
  • Ҳудудга кириш жойлари;
  • Стадион ёки хиёбон номи;
  • Стадион ёки хиёбон манзили;
  • Сектор рақами;
  • Тест топширадиган гуруҳлар;
  • Стадион ёки хиёбоннинг Google харитадаги геолокацияси. 

Ушбу ҳаволадан тегишли ҳудудни танлаб, ўша ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.