Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тест синовларининг дастлабки кунида 66 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги учун ҳайдаб юборилди
30.07.2019 13:24,  
13

29 июль куни олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари бошлангани ҳақида маълум қилинганди.

ЎзА хабарига кўра, республика бўйича 66 та катта сиғимли биноларда тест синовлари бўлиб ўтди. Тест синовлари 2 сменада ташкил этилган бўлиб, иштирок этиши белгиланган 71 340 нафар абитуриентдан 68 736 нафари тест синовларига келди. 2 538 нафар абитуриент тест синовларига келмади. 13 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида, 53 нафари бинода тартиб-қоидаларни бузганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Бундан ташқари, абитуриентларнинг тест синовларига кечикиб келиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги тегишли қарорига мувофиқ абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган куни тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 14:00) гача, бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 14:30) гача фақат «Aбитуриент рухсатномаси» ва паспорти билан шахсни идентификациялаш воситалари орқали киритилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан