Тест топшириладиган фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Тест топшириладиган фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2020-2021-ўқув йили қабулидан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Унга кўра:

- Тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фандан ўтказилади.

- Тест топшириқлари сони ҳар бир фан бўйича 30 тадан, жами 60 тани ташкил этади.

Баллар қуйидагича белгиланади:

  • - Биринчи фан - 30 та савол. Ҳар бири учун 3.2 баллдан. Максимал балл – 96 балл.
  • - Иккинчи фан - 30 та савол. Ҳар бири учун 3.1 баллдан. Максимал балл – 93 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.