“Тез ёрдам” машинаси ўтиб кетишига халақит бериш учун жарима оширилади

“Тез ёрдам” машинаси ўтиб кетишига халақит бериш учун жарима оширилади

“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128.5-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.

Қонун лойиҳасида ёзилишича, ушбу модда биринчи қисмининг санкциясидаги “беш” деган сўз “ўн” деган сўз билан алмаштирилади.

128.5-модданинг биринчи қисмига мувофиқ: “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши – энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.

Ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, - энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.