Тез ёрдам ходимлари қўшимча бир марталик моддий рағбатлантирилади

Тез ёрдам ходимлари қўшимча бир марталик моддий рағбатлантирилади

“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида” Ҳукумат қарори (458-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимлари қуйидаги миқдорда бир марталик моддий рағбатлантирилади:

  • врачларга – 5 млн сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар)га 4 млн сўм;
  • ҳайдовчиларга – 3 млн сўм.

Ушбу тўловлар 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан тадбиқ қилинади.