Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






The Economic Times: Ҳиндистон Россия билан миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтишга шошилмасликка қарор қилди
9.11.2022 20:08,  
33

Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари Америка Қўшма Штатларининг санкциялари таҳдиди туфайли Россия нефтини миллий валютада тўлашни кечиктиришга қарор қилди. Бу ҳақда The Economic Times нашри номи ошкор этилмаган расмийлар ҳисоботига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳинд компаниялари Россиядан "оддий банк каналлари орқали" хомашё импорти учун тўловни долларда давом эттирмоқда.

"Ҳиндистон захира банки томонидан ишлаб чиқилган, савдони рупийга ўтишни назарда тутувчи муқобил вариант ҳали кучга кирмаган", деди нашр суҳбатдошларидан бири.

Октябрь ойининг биринчи ярмида Reuters манбаларига таяниб, Ҳиндистондаги йирик банклар Ғарбнинг иккиламчи санкцияларидан қўрқишаётгани, шу боис Россия билан миллий валютада ҳисоб-китоб қилиш механизмидан қочишга киришганини ёзган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан