Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






The Economist нашри Ўзбекистонни йил мамлакати деб эътироф этди
19.12.2019 10:15,  
445

Буюк Британиянинг The Economist ҳафталик журнали Ўзбекистонни «Йил давлати» сифатида эътироф этди.

Бу йил танловни амалга ошириш жуда қийин кечди, мамлакатда йил давомида эришилган демократик ютуқлар унинг келажакда тараққиёт йўлидан қайтмаслигини кафолатламайди, дейилади мақолада.

Мақолада айтилишича, бундан уч йил олдин эркаклар, аёллар ва болалардан иборат «қўшинлар» пахта далаларига мажбурий меҳнатга жалб этилган, мамлакатнинг ўзи эса «қаттиққўл ва компетенцияга эга бўлмаган ёпиқ жамият» бўлган.

2018 йили Давлат хавфсизлиги хизматининг раҳбари истеъфога чиқарилиши билан мамлакатда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилгани ҳам қайд этилган.

«Ҳукумат сезиларли даражада мажбурий меҳнатни бас қилди. Мудҳиш номи билан танилган қамоқхона ёпилди. Хорижлик журналистлар мамлакатга киритилмоқда. Амалдорларга ўз бизнесини ривожлантириш тақиқланди. Давлат иқтисодиётини қуриш учун хорижлик технократлар таклиф этилмоқда», дейилади The Economist мақоласида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан