Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






The Guardian: чечак вируси сақланадиган Россия лабораториясида нега портлаш юз берди?
17.09.2019 16:33,  
265

Новосибирскдаги чечак ва бошқа хавфли касалликлар вируслари сақланадиган вирусология марказида портлаш юз берди. Чечак вируси Колцово ва Атлантадаги лабораториялардагина сақланади. Бу – чечак хавфи сақланиб қолган ягона манба. Россиялик масъулларнинг баёнот беришича, таъмирлаш пайтида газ баллони портлаб кетган, аммо хавфсизлик таҳдиди кузатилмаган, деб хабар қиляпти британ газетаси.

“Вектор” номи билан танилган бу жойда чечак вируси ва Эбола вирусининг намуналари сақланган.

Ҳукумат газ портлаши чечак ва Эбола вируслари сақланадиган лабораторияда ёнғин келтириб чиқарганини айтган.

Портлаш Новосибирск вилояти Колцово шаҳридаги “Вектор” номи билан машҳур вирусология ва биотехнология давлат илмий-тадқиқот марказининг 5-қаватидаги санитар-гигиения хонасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганида юз берган, деб хабар қилган муассаса душанба куни. Унинг сайтида совет дарида ишлаб чиқарилган биологик қурол билан ўтказилган тадқиқот натижалари жойлаштирилган. Бу марказ айни пайтда касалликлар тадқиқоти билан шуғулланадиган Россиядаги асосий марказлардан бир саналади.

Портлаш натижасида бир ишчи учинчи даражали куйиш жароҳатини олган. Ёнғин 30 квадрат метр майдонга тарқалиб, кейин ўчирилган.

Россия ҳукумати портлаш бўлган хонада биологик хавфли моддалар бўлмаганини айтиб, тинчланишга чақирган.

Чечак вируси Ер юзи бўйича дунёда икки жойда мавжуд: 1) “Вектор” ва бошқа, хавфсизлиги ундан ҳам юқори бўлган лабораторияда; 2) АҚШнинг Атланта шаҳридаги касалликларни назорат қилиш марказида.

2004 йили Россиядаги лабораторияда бир тадқиқотчи тасодифан игна билан Эбола вирусини ўзига юқтириб олиб, вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан