Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






The Muslim 500: дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхати эълон қилинди
25.10.2018 12:06,  
29

The Muslim 500 - дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхати тўққизинчи бор эълон қилинди. 

Рўйхатдан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўрин олган.

Топ-500 мусулмонлар рўйхатига Ўзбекистон бош муфтийси Усмонхон Алимов ва унинг тожикистонлик ҳамкасби ҳам киритилган.

Топ-50 рейтингга ўтган йилги сингари шаҳзода Карим Ал-Ҳусайний (Ога Хон IV) киритилган. У 36-қаторни эгаллаган.

Жорий йил коинотнинг энг обрўли мусулмони этиб Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон тан олинган.

The Muslim 500 рейтинги ҳар йили Ўмон қироллиги ислом стратегик тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан