Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






The Washington Post: Россиянинг Украинадаги уруши боши берк кўчага кириб қолиши мумкин
20.03.2022 17:51,  
264

Нашр маълумотларига кўра:

— РФ Қуролли Кучлари ишчи кучи ва техника йўқотишларига дучор бўлмоқда; ҳали қўйилган мақсадларнинг бирортасига ҳам эришилмаган;

— Бир ҳафта ичида фронт чизиғи зўрға олдинга силжиди, Ғарб разведкаси маълумотларига кўра, рус аскарлари кунига 1 мингтагача яраланмоқда ёки ҳалок бўлмоқда;

— РФ Қуролли Кучлари ҳужумнинг кульминацион нуқтасига яқин (яъни, улар уруш олиб бориш қобилиятининг чегарасига етган);

— Агар олдинга силжиш бўлмаса, РФ кампанияси тез орада беқарорга айланиши мумкин; ишчи кучи, материаллар, ўқ-дорилар етишмаслиги туфайли тикланиш имкони бўлмайди;

— Мутахассислар кейинги 2 ҳафта уруш натижасини аниқлашда ҳал қилувчи рол ўйнашини таъкидлашмоқда;

— Агар РФ Қуролли Кучлари Мариуполни қўлга киритса, кучларни бошқа жойга ҳужум қилиши осонлашади ва вазият ўзгаради;

— "Россия Федерациясининг ресурслари йўқ – у Украинага ҳарбий ёрдамни ошириши керак", дейди, Европа сиёсатини таҳлил қилиш маркази ходими Бен Хожес.

— Унинг ҳамкасби Линдли-Френч: "РФ Қуролли Кучлари сони ва жиҳозлари бўйича устун — агар куч ва таъминот оширилса, вазиятни ўзгариши мумкин", деб таъкидламоқда.‌‌

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан