АҚШ президенти Жо Байденнинг энергетика соҳасидаги сиёсати Россияга нефть, кўмир ва газ сотишдан тушадиган даромадларни кескин ошириш имконини берди. Бу ҳақда The Washington Times ёзади.
Бу йил, газета суҳбатлашган экспертлар башорат қилганидек, бу даромадлар учдан бир қисмга ошади.
Қўшма Штатлар Россиядан энергия ресурсларини олиб киришни тақиқлашни Европа Иттифоқидан олдинроқ жорий қилган, деб ёзади газета. Мақолада айтилишича, бу АҚШ президенти Жо Байденнинг глобал хатоси: штатлар ўзлари кончиликни ривожлантирмайди, бу эса дунёда энергия нархининг ошишига олиб келади ва Россия қўлига ўйнайди, деб ёзадиThe Washington Times.
Газетанинг аниқлик киритишича, штатлар, масалан, янги нефть қудуқларини бурғилаш ва янги қувурлар қуришга сармоя киритмайди, Америка ёқилғиси эса жаҳон бозорида рус ёқилғисини алмаштириши мумкин. Газета буни Қўшма Штатлар раҳбарининг "нотўғри ҳисоб-китоби" деб атади.