Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Тиббий билимлари" учун Россия, Туркманистон, Беларус президентлари Шнобел мукофотига лойиқ кўрилди
18.09.2020 14:23,  
538

АҚШнинг Ҳарвард университетида энг аҳмоқона илмий ишларга бериладиган Шнобел мукофотини топширилиши муносабати билан маросим ташкиллаштирилди. Ғоя муаллифлари "аввал кулдирадиган, кейин эса ўйлашга ундайдиган" мукофотнинг 30-тантаналарини уюштирди. Бу йил коронавирус пандемияси пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун дунёнинг қатор раҳбарлари лауреатлар қаторидан жой олди.

Бироқ, мукофотланганларнинг аксарияти, аввалги йилларда бўлгани каби, тадқиқот билан шуғулланадиган жиддий олимларга топширилди. Уларнинг амалий фойдалари бир қарашда ноаниқ бўлиб туюлиши мумкин. 

Шнобел қўмитасининг таъкидлашича, тиббий йўналишдаги мукофот "дунёга сиёсатчиларнинг инсон ҳаёти ва ўлимига олимлар ва шифокорлардан кўра кўпроқ амалий таъсир кўрсатишини дунёга ўргатиш учун COVID-19 пандемиясидан фойдаланганлиги" учун берилган.

Путин билан биргаликда АҚШ президенти Доналд Трамп, Белоруснинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко, Бразилия президенти Жаир Болсонаро, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Мексика президенти Андрес Мануел Лопез Обрадор ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ғолиб деб топилди (Ғолиблар орасида фақатгина Бердимуҳамедовнинг мамлакатида коронавирус "йўқ" - sof.uz).

Коронавирус пандемияси туфайли бу йилги маросим онлайн тарзда бўлиб ўтди, ғолиблар 10 триллион Зимбабве доллари миқдоридаги нақд пул мукофотини олди.

Шнобел мукофотининг бошқа 2020 йилги ғолиблари:

  • Психология - бу қошларни текшириш орқали наркозларни аниқлаш усули учун;
  • Тинчлик мукофоти - Ҳиндистон ва Покистон ҳукуматлари. Азалий Кашмир муаммосининг ҳалиям давом этаётгани учун;
  • Физика - асли украин бўлган австралиялик олимлар Иван Максимов ва Андрей Потоцкий юқори частотада тебраниш пайтида тирик ёмғир қуртига нима бўлишини тажриба давомида аниқлагани учун;
  • Иқтисодиёт - бу дунёнинг турли мамлакатларида оғзидан ўпишнинг ўртача сони билан даромадлар тенгсизлиги ўртасидаги боғлиқлик (корреляция) ни аниқлагани учун;
  • Менежмент - бу жиноят содир этишни бир-бирига ишониб топширган, натижада жабрланувчига зарар етказмаган, беш кишилик хитойлик қотиллар гуруҳи учун;
  • Энтомология - кўплаб энтомологлар (ҳашаротларни ўрганадиган олимлар) ҳашаротлар бўлмаган ўргимчаклардан қўрқишларига оид далиллар тўплами учун.

2019 йилдаги Шнобел мукофоти совриндорлари билан бу ерда танишинг. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан