Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тиббий ёрдамга муҳтож мастлар энди наркодиспансерга олиб борилади
7.10.2019 20:16,  
239

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Қарор билан Республика наркология маркази негизида Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.

Наркологик касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволашни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, наркология хизмати муассасаларининг фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарорга кўра, жамоат жойларида маст ҳолатда бўлган шахслар, агар уларга тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган ҳолатларда (алкоголдан оғир заҳарланиш ҳолатлари бундан мустасно), Қорақалпоғистон Республикаси Республика наркология диспансери, вилоятлар ва Тошкент шаҳар наркология диспансерлари ҳузуридаги тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келиниши керак.

Қарор билан 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси наркология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, жами 710 ўринли 8 та объект қурилиши, 300 ўринли 3 та объект реконструкция қилиниши ҳамда 312 ўринли 3 та объект капитал таъмирланиши белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан