Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тиббиёт бўйича Нобел мукофотининг янги совриндорлари маълум бўлди
7.10.2019 15:04,  
326

Америкалик Уильям Кейлин ва Грегг Семенза, британиялик Питер Рэдклифф физиология ва тиббиёт бўйича 2019 йилги Нобел мукофоти совриндорларига айланди.

DW хабарида айтилишича, улар ҳужайраларнинг кислороднинг мавжудлигига реакцияси ва унга мослашишини ўргангани учун мукофотга лойиқ кўрилган.

“Олимлар турли даражадаги килородга жавобан генларнинг фаоллигини тартибга солувчи молекуляр механизмни аниқлашди”, – дейилади Нобел қўмитасининг баёнотида.

Нобел мукофотининг миқдори 9 миллион швед кронасига (қарийб 830 минг еврога) тенг бўлиб, турли йўналишлардаги мукофотлар 10 декабрь – Альфред Нобел вафот этган кунда топширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан