Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тиббиёт соҳаси яхши ривожланган 10 давлат
14.06.2016 14:49,  
2626


Қайси давлат бўлмасин, давлатнинг тиббиёт соҳаси, унинг қай даражада ривожланганилиги кўрсатувчи омилидир.

Соғлиқни сақлаш соҳаси ривожланган 10 та давлатларнинг рейтинги мавжуд. Унда  давлатнинг тиббиёт соҳасининг жамоат ёки хусусий тиббий хизмати ва сервислари кўрсаткичлари кўрсатилган. 

1.Швеция

Биринчи ўрин Швецияга тегишли. Ушбу давлат иқсодий кўрсаткичлари ва тоза экологиясидан ташқари,  соғлиқни соҳасида ҳам фуқароларига кафолатланган сифатли, қулай ва  ҳамёнбоп тиббий хизмат йўлга қўйилган.
Соҳага кетадиган сарфнинг 97% ҳукумат томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.  Бу ҳазилакам эмас. 3%гина шведларнинг ўзлари томондан сарфланади.  Бунга қарамай, тиббиёт юксак даражада: ўта замонавий асбоб ускуна, профессионал врачлар ва эффектив дори-дармонлар...
Швецияда фақатгина  тиш даволашга (стоматология) давлат томонидан маблағ ажратилмайди. Қисман маблағ билан таъминланади, 19 ёшгача бўлганлар учун бепул даволанишади.

 

2.Швейцария

Майдони кичик, лекин жуда бой (қиммат) бўлган давлат, фуқароларининг соғлигига жиддий эътибор беради. Шунинг учун ҳам бу ерда узоқ умр кўрадиганлар кўпчиликни ташкил этади:  эркаклар - 80.5 йил,  аёллар - 85 йил.  Бунинг сабабларига асосан, швейцарияликларнинг яшаш даражасидаги маиший қулайликлар ва моддий таъминоти яхшилиги боис соғлиги ҳақида қайғуриши ва бошқа омиллар киради. Шу қаторда соғлигига сақлаш соҳаси ҳам. Тўғри, Швецияга ўхшаб тиббиёт тўлиқ бепул бўлмаса ҳам, ҳукумат томонидан харажатларнинг кўп қисми қопланиб туради. Қолган қисмини фуқаролар шахсий тиббий суғурта орқали тўлаб туришади. Ҳар бир швейцарнинг суғурта полиси мавжуд.     

 

3. Жанубий Корея 

Жанубий Корея тиббиёт соҳаси ривожланган давлатлар қаторига киритилган. Ҳукумат учун соҳадаги энг катта муаммо - экологиянинг ёмонлиги, унинг оқибатида маҳаллий халқ ичида кўпгина касалликлар юзага келишидир. Бу ҳолатга жавоб тариқасида,  битта тизимга бирлашган соғлиқни сақлаш тизими жорий этилган. Ўз навбатида  барча фуқароларга 100% тиббий назорат ҳуқуқига эгадир.

 

4. Австралия

Бу давлатда яшаш шароити қулай ва бекаму кўстлигидан ташқари, тиббиёти яхши ривож топган. Австралиянинг соғлиқни сақлаш соҳаси - универсал. Аҳолининг тиббиёт ҳисоби 75% ҳукумат томонидан, қолган 25% хусусий тиббий суғурта томонидан маблағ билан таъминланади. 
Қўшимча қиладиган бўлсак, тиш даволаш, оптометрия ва тез ёрдам хизмати ҳукумат томонидан маблағ билан таъминланмайди. Кам таъминларган аҳоли қатлами субсидияли  хизматлардан фойланаши мумкин.

5. Италия

Италия тиббиёти ривожланган давлатларнинг биринчи бешталикнинг охирида.
Австралиядан фақатгина 0.1 пункт орқада. Бу деган: тиббий хизмат кўрсатиш даражаси таҳминан бир ҳил. Италия ҳам Швейцария каби, узоқ умр кўриш даражаси жуда яқин, ўртача 82 йилга тўғри келади. Кўрсаткич эса соғлиқни сақлаш тизимининг ривожланганлиги далолатидир.  Тиббиёт тизими хусусий ва жамоатчилик асосида. Барча жарроҳлик амалиёти учун давлатга қарашли ёки хусусий қасалхона бўлса ҳам пул тўланмайди. Тиббий тез ёрдам хизмати барча, ҳаттоки, ноқонуний равишда Италия яшаётганлар учун ҳам текин.  

6. Испания

Испания - тиббиёт соҳаси яхши равожланган ва соғлиқни сақлаш тизими аъло даражага эга давлат. Асосий эътибор кадрлар масаласига қаратилган: врачлар чуқур билимли, ҳамширалари - ўз ишларининг устаси. Кўрсатилганларга ўта замонавий асбоб ускуналарни қўшсангиз, Испанияга бошқа давлатларда келиб даволанувчи сони кўплигини ҳам билиб олиш мумкин. Испанияликлар даволанишга кетадиган дори-дармонларларнинг нархининг оз қисмини тўлашади, асосий қисми - давлат томнидан тўланади.  

7. Исроил

Исроил давлати ўз фуқароларига тиббий хизмат олишда катта хуқуқ берган. Ҳар бирида тиббий суғурта бўлиши шарт. Соғлиқни сақлаш бу ерда технологик ва ходимларнинг квалификацияси бўйича энг тараққий этган соҳаларга киради. 

8. Япония

Юқори технологиялар соҳасида тиббиёт энг олдиги ўринларда. Япония ўз фуқароларига универсал тиббий суғурта билан таъминлаган. Ишлаётган япониялик иш берувчисидан қўшимча  равишда хусусий суғурта олади. Кам таъминлаган қатлам учун ҳукумат субсидияси мавжуд, улар тиббиёт учун тўланадиган тўловлардан мутлақо озод қилинган.

9. Сингапур

Сингапур юқоридаги давлатлардан тиббиёт соҳасида озгина орқада. Ушбу давлатда  соғлиқни сақлаш тармоқ сифатида йўлга қўйилган, ўта оқилона маблағ билан таъминланади. Давлат ва хусусий тиббиёт муассалари мавжуд. Иккаласи ҳам сингапурликларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишга қаратилган.

10. Хонконг

Ўнталикни энг охирги ўрнида турган Хонконг ҳақида нима дейиш мумкин? Хонконг тиббий хизмат соҳасида Сингапурдан қолишмайди. Бу ерда давлат ва хусусий тиббиёт муассалари аҳолига бирдек хизмат кўрсатишади. Хонконгда узоқ умр кўриш даражаси қолган давлатлар ўхшаб юқори. Ёш болаларнинг ўлими сони камлиги жиҳатидан дунёда олдиги ўринларни эгаллайди. Тиббиёт тизими яхши ривожланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан