Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тижорат банклари, тўлов тизимлари ва мобил алоқа операторларига давлат хизматларини амалга оширишга рухсат берилади
23.08.2022 14:36,  
30

Президент қарорига мувофиқ мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторларига давлат хизматларини амалга оширишга рухсат берилади.

Мазкур тизим жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб амал қилади ҳамда юқорида таъкидланган операторлар ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда Ягона порталдаги электрон давлат хизматларини кўрсатишлари мумкин.

Ҳужжат билан 2022 йил якунига қадар аҳоли яшаш масканларини кенг полосали мобил алоқа тармоғи билан қамраб олиш даражаси 98%га, халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўллари бўйлаб юқори тезликдаги мобил интернет қамровини 60%га етказиш белгиланди.

Шунингдек, 2023 йилдан бошлаб ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида умумий мукофот жамғармаси $1 млн бўлган танлов ўтказилиши ҳақида айтилганди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан