Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тижорат банклари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларда 500 дан ортиқ қоидабузарлик аниқланган
1.06.2022 09:05,  
7

Марказий банк томонидан ўтказилган назорат тадбирларида тижорат банклари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларда 500 дан ортиқ қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонунининг 62-моддасига асосан, Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан жорий йилнинг март-апрель ойларида барча вилоятларда 24 та тижорат банкининг 196 та муассасасида назорат тадбирлари ўтказилган. 

Тадбирлар давомида асосан кредит ва омонат турлари тўлиқ ошкор қилинмаган ва уларнинг шартлари юзасидан батафсил ахборотлар, шунингдек, кредит ва муддатли омонатларнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақалари тақдим этилмаганлиги, банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш ва банк карталаридаги маблағларни нақдлаштириб бериш рад этилганлиги ҳамда ушбу хизматларни кўрсатишда банк картасини тақдим этувчига картанинг “PIN-код”ини мустақил теришга имкон яратиб берилмаганлиги каби қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган. 

Шунингдек, Марказий банк тижорат банклари хизматларидан фойдаланганишда қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқларингизни бузилган деб ҳисобласангиз Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 212-60-15, (71) 212-73-80, (71) 212-60-94 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан