Муаммоли кредит улуши ўтган ойга нисбатан 'Ўзагроэкспортбанк"да камайган бўлса, "Равнақ банк"да аксинча, ошган.
Марказий банк жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига тижорат банкларининг муаммоли кредитлари тўғрисида статистикани эълон қилди.
Муаммоли кредитлар ҳажми бироз камайиб 16,1 трлн сўм яъни 4,3%ни ташкил этади. Октябрь ойида уларнинг кўрсаткичи 17,1 трлн сўм эди.
Шундан 14,5 трлн сўми давлат улуши мавжуд банкларга, қолган 1,6 трлн сўми хусусий банклар ҳиссасига тўғри келади.
"Ўзагроэкспортбанк"да жами кредитлар улуши ҳисобида муаммоли кредитлар миқдорида пасайиш кузатилди.
Мазкур банкнинг кредит портфели жами 6,3 млрд сўмни ташкил этиб, муаммоли кредит улуши 5,5 млрд сўм — 88,2%га камайган.
Октябрь ойида мазкур банкнинг муаммоли кредитлари 91,9%ни ташкил этганди.
Шунингдек, "Халқ банки" муаммоли кредитларининг жами кредитлардаги улуши 16,4%дан 15,6%га пасайган.
Хусусий банклардан "Равнақ банк"нинг ҳам муаммоли кредитлар ҳажми ўтган ойга нисбатан 1,1% ўсиб, 73,4%ни ташкил этди.