Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






TikTok АҚШда тақиқланиш арафасида
6.03.2023 14:59,  
101

АҚШ сенаторлари ҳукуматга хорижий технология маҳсулотлари, хусусан, Хитойнинг TikTok хизматидан фойдаланишни тақиқлаш имконини берувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда, ёзади Reuters.

Ҳужжат муаллифларидан бири — сенатор Марк Уорнер TikTok'ни қонун лойиҳасига кўра тақиқланиши билан таҳдид қилинаётган "потенциал хизматлардан бири" деб атади. Илова Хитой ташвиқот воситасига айланиши мумкин, дейди сенаторлар. 

Аввалроқ Оқ уй TikTok'ни давлат муассасаларида ишлайдиган қурилмалар ва тизимларга ўрнатишни тақиқлаган эди.

Расмийлар АҚШ фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотлар Хитой ҳукумати қўлига тушишидан хавотирда эканлигини билдирди. Нашрнинг қайд этишича, агар қонун қабул қилинса, АҚШда хорижий технологияларнинг муомаласи эркинлигига нисбатан энг катта чеклов кучга киради. 

Эслатиб ўтамиз, TikTok — бу Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли бўлган қисқа видео яратиш ва кўриш хизмати ҳисобланади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан