TikTok учун "улоққа" энди Ҳиндистоннинг энг қиммат компанияси ҳам қўшилди

TikTok учун

Хитой гиганти TikTok Ҳиндистоннинг Reliance Industries компанияси билан TikTok бизнесига сармоя киритиш учун музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради TechCrunch.

Reliance Industries Хитойдан ташқаридаги энг йирик бозорда - Ҳиндистонда машҳур бўлган видео-иловани сотиб олишга тайёр. Мамлакат Хитойдан ташқаридаги энг катта TikTok бозори бўлиб, унда 200 миллион фойдаланувчиси ва 2000 га яқин ByteDance ходимлари бор. Компания аллақачон ходимларни Ҳиндистон ҳукумати билан музокаралар олиб борилаётганига ишонтирган ва ходимларни жиддий равишда қисқартириш режалари йўқ.

Июнь ойининг охиридан бошлаб TikTok Ҳиндистонда тақиқланган - Деҳли Хитойнинг чегаралари кучайганидан сўнг хавфсизлик ва махфийлик сабабли ушбу иловани ва яна 58 та хитой иловаларга тақиқ қўйган.

Техноуруш: Ҳинд ҳукумати TikTok ва Хитойнинг бошқа 58 та иловасини блоклади

Нашр манбаларининг айтишича, Reliance ва ByteDance музокараларни июль ойининг охирида бошланган ва ҳанузгача келишувга эришилмаган. Яна бир манбага кўра, Ҳиндистонда TikTok'нинг қиймати 3 миллиард доллардан ошади. Видео хизмат тақиқлангандан сўнг, шунга ўхшаш контентга эга маҳаллий иловаларга ўн миллионлаб янги фойдаланувчилар қўшилмоқда.

TikTok'ка сармоя киритиш нефтдан тортиб телекоммуникациягача бўлган соҳаларда фаолият юритадиган Ҳиндистоннинг энг қиммат компанияси Reliance учун ўз фойдаланувчилар экотизимини кенгайтиришга ёрдам бериши керак. Унинг телекоммуникацион платформаси Jio Platforms тўрт йил ичида Ҳиндистонда 400 миллион фойдаланувчини йиғди.

Telegram асосчиси Павел Дуров TikTok мисолидан фойдаланиб, мамлакатларга бирлаштирилган мега-иловаларни тарқатиш хавфи ҳақида ёзди.

Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп TikTok'ни 45 кун ичида Америка компаниясига сотишни талаб қилган эди. Акс ҳолда Z-авлод орасида жуда машҳур илова учун Америка бозори ёпилади. Кейинроқ йирик IT-гигант Microsoft TikTok'нинг бир қисмини сотиб олиш учун музокаралар олиб бораётгани маълум бўлди. CNBC телеканалининг ёзишича, хитойлар битимдан $30 млрд.гача ишлаб олиши мумкин.

Яна бир хабарга кўра, микроблоглар тармоғи Twitter ByteDance'га TikTok билан қўшилишни таклиф этган.