Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Times: Британия Украинага янги турдаги қуроллар етказиб беришни кўриб чиқмоқда
30.03.2022 09:02,  
77

Таъкидланишича, бош вазир Жонсон Россия ва Украина келишувларга яқин эканига ишонмайди.

Россиянинг Украинага бостириб киришининг янги босқичида Буюк Британия янги турдаги қуролларни етказиб беришни бошлаши мумкин, дейилади Times газетасининг бугунги мақоласида.

Британия Мудофаа штаби бошлиғи адмирал Тони Радакиннинг сўзларига кўра, Украина Россия қўшинларига қарши курашиш билан чекланмай, ерни ушлаб туриш ва ҳудудни қайтариб олишга ўтгани сабабли можаро анъанавий урушга айланган. Британия ҳам Украинани қўллаб-қувватлашда янги босқичга кираётгани айтилмоқда. Буни Борис Жонсон тасдиқлади, бироқ қандай қурол бўлиши мумкинлиги очиқланмади.

Газетанинг мудофаа тизимидаги манбасига кўра, Украинага рус қўшинларини мамлакат шарқидаги позицияларидан сиқиб чиқаришга уриниш учун узоқ масофали тизимлар (жумладан, оғир артиллерия) керак. Шу билан бирга, бу мураккаб ускуналар бўлиб, операторлари малака оширишга муҳтожлиги айтилади.

Буюк Британия Украинага илгари етказиб берган елкали ракета қурилмаларидан фарқли ўлароқ, катта тизимлар, қўшни мамлакатларда машғулотлар ўтказиш учун аскарларни фронт чизиғидан жўнатишни талаб қилади. Бироқ, Буюк Британия ҳукумати бу можарони кучайтириши мумкинлигидан хавотирда.‌‌

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан