Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Times: Германиянинг пенсия тизими маблағ етишмаслиги сабабли қулашга яқинлашмоқда
4.11.2022 12:45,  
45

Германияда пенсия тизими пул етишмаслиги туфайли аста-секин қулашига яқинлашмоқда. Бу ҳақда колумнист Оливер Муди маълумот бермоқда.

"Германия давлат пенсия тизими таназзул ёқасида ва умр кўриш давомийлиги ўсишда давом этар экан, тез орада пенсия ёшини ошириш керак бўлади", деди Муди.

Унинг сўзларига кўра, иқтисодчилар аввалроқ мамлакат расмийларини тизим барбод бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Бироқ, сиёсатчилар бундай баёнотларни жиддий қабул қилишмади.

Бозор мутахассислари Германия пенсия тизими келгуси беш йил ичида қулаши мумкинлиги ҳақида келишиб олдилар. Бироқ, қулашнинг олдини олиш учун мамлакат ҳукумати "дабдабали тўловлар"ни тўхтатиши керак. Гап Германиядаги нафақахўрлар мамлакатдаги ўртача иш ҳақининг тахминан 48 фоизини олиши ҳақида бормоқда. Шу билан бирга, ҳозирда ҳар 100 нафар ходимга 50 нафар пенционер тўғри келади.

Аллақачон 15 йил ичида бу нисбат 70 нафақахўр учун 100 ходимга ўзгаради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан