“Украина ҳукумати томонидан 2022 йил 24 февралда бутун мамлакат бўйлаб жорий этилган ҳарбий ҳолат муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Украина ҳудудида бўлган Тожикистон Республикаси фуқароларига ушбу қоидаларга қатъий риоя қилишни сўраб мурожаат қилади.
Тезкор штаб кўрсатмаларига кўра, хотиржамликни сақланг ва иложи бўлса, уйда қолинг”, — дейилади вазирлик баёнотида.
Аввалроқ Польша Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги барча Польша фуқароларини зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди.
Шунингдек, Қозоғистон ҳам ўз фуқароларини Украинадан эвакуация қилмоқда.